Soffat - QURON - Horun Yahyo
-
1. Сафда тизилиб турувчилар ила қасам.
-
2. Зажр (қилинадиганларни) зажр қилгувчилар ила қасам.
-
3. Зикрни тиловат қилгувчилар ила қасам. (Уч тоифа фаришталар билан қасам ичиб бўлиб, энди, қасам ичилган нарса зикр қилинади.)
-
4. Албатта, илоҳингиз ягонадир.
-
5. У зот осмонлару ернинг ва иккиси орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Ва машриқларнинг Роббидир.
-
6. Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик.
-
7. Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун.
-
8. Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар.
-
9. Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир.
-
10. Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқгувчи олов таъқиб этар.
-
11. Бас, сен улардан сўра: уларни яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларни?! Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик.
-
12. Балки сен ажабландинг, улар эса масхара қилурлар.
-
13. Қачонки эслатилсалар, эсламаслар.
-
14. Қачонки бирор оят-белгини кўрсалар, қаттиқроқ масхара қилурлар.
-
15. Улар: «Бу (Қуръон) очиқ-ойдин сеҳрдан бошқа нарса эмас.
-
16. Ўлсак-да, тупроқ ва суяк бўлсак-да, албатта, Биз қайта тирилтирилурмизми?!
-
17. Аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» дедилар.
-
18. Сен: «Ҳа! Хор бўлган ҳолларингизда!» дегин.
-
19. Бас, у фақатгина бир қичқириқдан иборат, холос. Бас, бирдан улар назар солиб турибдилар-да!
-
20. Ва улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бу жазо куни-ку!» дерлар.
-
21. Бу сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.
-
22. Зулм қилганларни, уларнинг жуфтларини ва улар ибодат қилиб юрган нарсаларини тўпланг.
-
23. Аллоҳдан ўзга. Бас,уларни жаҳийм йўлига ҳидоят қилинг»(дейилур).
-
24. Ва уларни тўхтатинглар! Албатта, улар сўралгувчидирлар.
-
25. Сизларга нима бўлди? Ўзаро ёрдамлашмаяпсиз?!
-
26. Йўқ! Улар бугунги кунда таслим бўлгувчилардир.
-
27. Улар бир-бирларига савол берурлар.
-
28. Улар: «Албатта, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингиз», дерлар.
-
29. Улар: «Йўқ! Сиз ўзингиз мўмин бўлмаган эдингиз.
-
30. Бизнинг устингиздан ҳукмронлигимиз бўлмаган эди. Йўқ! Сиз ўзингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.
-
31. Бас, ҳаммамизга Роббимизнинг (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Албатта, биз тотгувчилармиз.
-
32. Ҳа, биз сизларни иғво қилдик. Албатта, биз иғво қилгувчи эдик», дерлар.
-
33. Бас, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир.
-
34. Албатта, Биз жиноятчиларга шундоқ қилурмиз.
-
35. Чунки, уларга қачонки «Ла илаҳа иллоллоҳу», дейилса, мутакаббирлик қилар эдилар.
-
36. «Ахир биз бир жинни шоирни деб ўз худоларимизни тарк қилгувчи бўлайликми?!» дер эдилар.
-
37. Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди.
-
38. Албатта, сиз аламли азобни тотгувчидирсиз.
-
39. Қилиб ўтган нарсангиздан бошқа нарсанинг жазосини олмассиз.
-
40. Магар Аллоҳнинг ихлосли бандалари.
-
41. Ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир.
-
42. Мева-чевалар бордир. Улар икром қилинган ҳолларида...
-
43. Наъийм жаннатларида...
-
44. Сўрилар устида бир-бирларига қараган ҳолларида бўлурлар.
-
45. Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантириб турилур.
-
46. Оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир.
-
47. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар.
-
48. Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир.
-
49. Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар.
-
50. Бас, улар бир-бирларидан сўрай бошлайдилар.
-
51. Ичларидан бир сўзловчи: «Аниқки, менинг бир дўстим бор эди. (Аҳли жаннатлардан бирлари сўз бошлаб, ҳеч шубҳа йўқки, у дунёда менинг бир танишим бор эди.)
-
52. У: «Сен ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
-
53. Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетсак ҳам, албатта, жазоланадиганлардан бўлурмизми?!» дер эди.
-
54. Сизлар ҳам қараяпсизларми?» деди.
-
55. Бас, ўзи қараб, уни дўзахнинг ўртасида кўрди.
-
56. У: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан.
-
57. Агар Роббимнинг неъмати бўлмаганида, мен ҳам (дўзахга) ҳозир қилинганлардан бўлур эдим.
-
58. Биз ўлгувчи эмас эканмизми?!
-
59. Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа?! Биз азоблангувчи эмас эканмизми?!» деди.
-
60. Албатта, бу айни улуғ ютуқдир.
-
61. Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар.
-
62. Манзил ўлароқ ана ўша яхшими ёки заққум дарахтими?
-
63. Албатта, Биз у(дарахт)ни золимлар учун фитна қилдик. (Биз заққум дарахтини золимлар–кофир ва мушриклар учун фитна қилиб қўйдик. Мушриклар, жаҳаннамда заққум деган дарахт бўлар экан, деган гапни эшитганларида, доимо олов ёниб турадиган дўзахда қандай қилиб дарахт ўсади, оловда куйиб кетмайдими, деб масхара қилишди.)
-
64. Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур.
-
65. Унинг (мева) тугар жойи, худди шайтонларнинг бошларига ўхшайдир.
-
66. Бас, албатта, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.
-
67. Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирма ҳам бор.
-
68. Сўнгра, албатта, уларнинг қайтар жойи жаҳаннамга бўлур.
-
69. Чунки улар ўз оталарини адашган ҳолда топдилар.
-
70. Энди эса, улар ўшаларнинг изидан чопмоқдалар.
-
71. Батаҳқиқ, улардан олдин аввалгиларнинг кўплари адашганлар.
-
72. Батаҳқиқ, Биз ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.
-
73. Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар сол.
-
74. Магар ихлосли бандаларимизгина ҳалокатга учрамадилар.
-
75. Батаҳқиқ, Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, нақадар яхши ижобат қилгувчимиз. (Нуҳга ўхшаб илтижо этган бандаларимизнинг дуоларини доимо ижобат қиламиз.)
-
76. Ва Биз унга ва унинг аҳлига улуғ ғамдан нажот бердик.
-
77. Ва унинг зурриётларини, ўзларини боқий қолгувчилар қилдик.
-
78. Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
-
79. Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!
-
80. Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
-
81. Албатта, у мўмин бандаларимиздандир.
-
82. Сўнгра қолганларни ғарқ қилдик.
-
83. Албатта, Иброҳим ҳам унинг гуруҳидандир. (Нуҳдан кейин келган Иброҳим Пайғамбар, Аллоҳнинг йўлини тутишда у билан бир гуруҳдан эди.)
-
84. Ўшанда у ўз Роббига соғлом қалб ила келмишди.
-
85. Ўшанда отасига ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасиз?!
-
86. Аллоҳдан ўзга уйдирма илоҳларни хоҳлайсизларми?!
-
87. Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» демишди.
-
88. У юлдузларга бир назар солди
-
89. Ва:«Албатта, мен беморман» деди. (Иброҳим алайҳиссалом юраги сиқилавериб, ноқулай ҳолатга тушиб қолганини айтди. Қавмига куявериб, қалби дардга тўлганини билдирди. )
-
90. Дарҳол, ундан юз ўгириб юриб кетдилар.
-
91. Бас, тезда уларнинг худоларига бурилди ва: «Қани, емайсизларми?!
-
92. Сизга нима бўлди?! Гапирмайсизларми?!» деди.
-
93. Сўнг уларга яқинлашиб, ўнг қўл билан ура бошлади.
-
94. Улар у томон шошиб, бир-бирларини туртиб кела бошлади. (Мушриклар Иброҳим алайҳиссалом томон шошиб-пишиб, тезроқ бориш учун бир-бирларини туртишиб-суришиб етиб келишди.)
-
95. У: «Ўзингиз йўниб ясаган нарсага ибодат қиласизларми?!
-
96. Ҳолбуки, сизни ҳам, қолган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!» деди.
-
97. Улар: «Унинг учун (ўчоқ) бино қилинглар, бас, уни гулханга отинглар!» дедилар.
-
98. Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.
-
99. У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур.
-
100. Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди.
-
101. Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
-
102. Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?» деди. У: «Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, инша Аллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан», деди.
-
103. Икковлари таслим бўлиб, уни пешонасича ётқизганида.
-
104. Биз унга нидо қилдик: «Эй Иброҳим!
-
105. Батаҳқиқ, сен тушни тасдиқ қилдинг! Албатта, биз гўзал иш қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз», деб.
-
106. Албатта, бу очиқ-ойдин синовнинг айни ўзидир.
-
107. Биз унинг ўрнига катта қурбонлик фидо қилдик. (Иброҳим қурбонлик учун боласини сўйишга тайёрлигини билдирди. Уни ётқизиб, бўйнига пичоқ тиради. Аммо Аллоҳнинг мақсади Исмоилнинг қонини оқизиш бўлмагани учун пичоқ ўтмади. Шунда Аллоҳ таоло Иброҳимга алайҳиссалом юқоридаги нидони қилди ва Исмоилнинг алайҳиссалом ўрнига сўйиш учун жаннатдан катта бир қўчқорни ато этди. Иброҳим алайҳиссалом ўша қўчқорни қурбонликка сўйди.)
-
108. Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
-
109. Иброҳимга салом бўлсин!
-
110. Биз гўзал амал қилгувчиларни шундай мукофотлармиз.
-
111. Чунки у мўмин бандаларимиздандир.
-
112. Яна Биз унга солиҳлардан бир Пайғамбар бўлажак Исҳоқнинг хушхабарини бердик.
-
113. Ва унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Икковларининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўзига очиқ-ойдин зулм қилгувчи ҳам бўлур. (Иброҳимга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Уларнинг наслидан Пайғамбарлар чиқадиган қилиб қўйдик. Ким ўша Пайғамбарларга эргашса, гўзал иш қилган бўлади. Ким эргашмаса, ўзига ўзи зулм қилган бўлади.)
-
114. Батаҳқиқ, Биз Мусо ва Ҳорунга неъмат бердик.
-
115. Икковларига ва қавмларига катта ғамдан нажот бердик.
-
116. Ва уларга нусрат бердик, бас, улар ғолиб бўлдилар.
-
117. Ва Биз икковларига равшану комил баёнли китобни бердик.
-
118. Ва икковларини сиротул мустақиймга ҳидоят қилдик.
-
119. Ва кейингилар ичида икковлари учун (олқишлар) қолдирдик.
-
120. Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!
-
121. Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
-
122. Чунки икковлари мўмин бандаларимиздандирлар.
-
123. Албатта, Илёс ҳам Пайғамбарлардандир.
-
124. Ўшанда у қавмига: «Тақво қилмайсизми?!
-
125. Баълга ибодат қилиб, яратувчиларнинг энг яхшисини.
-
126. Ўз Роббингизни ва аввалги ота-боболарингизнинг Робби Аллоҳни тарк этасизми?!» деди.
-
127. Бас, уни ёлғончи қилдилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.
-
128. Магар Аллоҳнинг мухлис бандаларигина (мустаснодир).
-
129. Ва кейингилар ичида унинг учун (олқишлар) қолдирдик.
-
130. Илиёсийнга салом бўлсин.
-
131. Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
-
132. Чунки у мўмин бандаларимиздандир. (Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жиҳод қилди ва олий мақомларга эришди.)
-
133. Албатта, Лут ҳам Пайғамбарлардандир.
-
134. Ўшанда Биз унга ва унинг аҳлига, ҳаммаларига нажот бердик.
-
135. Магар бир кампиргина (азобда) қолгувчилардан бўлди.
-
136. Сўнгра қолганларини ҳалок этдик.
-
137. Албатта, сиз уларнинг устидан ўтиб турурсизлар. Эрталаб.
-
138. Ва кечда ҳам. Ақл юритмайсизларми?!
-
139. Албатта, Юнус ҳам Пайғамбарлардандир.
-
140. Ўшанда у тўлган кемага қочди.
-
141. Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди. (Юнус алайҳиссаломга ҳам қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди. Қуръа у кишига чиқди. Келишувга биноан, у киши сувга ташланди.)
-
142. Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
-
143. Агар у кўп тасбиҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди.
-
144. Унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди. (Юнус алайҳиссалом балиқ қорнида туриб Аллоҳга кўп тасбиҳ айтмаганида, ўша балиқнинг ичида қиёматгача қолиб кетар эди.)
-
145. Бас, Биз уни бемор ҳолида майдонга отдик.
-
146. Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
-
147. Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик.
-
148. Бас, иймон келтирдилар. Кейин Биз уларни маълум муддат баҳраманд қилдик.
-
149. Бас, у(мушрик)лардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?!
-
150. Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмизу улар гувоҳ бўлиб турганларми?
-
151. Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:
-
152. «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.
-
153. У зот ўғилларини қўйиб қизларни танлаб олибдими?
-
154. Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?
-
155. Ахир эсламайсизларми?!
-
156. Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?! (Ўша ҳужжатда, фаришталар Аллоҳнинг қизи, дейилганми?!)
-
157. Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг!
-
158. Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг, албатта, (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар.
-
159. Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир.
-
160. Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир).
-
161. Албатта, сиз ҳам, сиз ибодат қилаётган нарсалар ҳам.
-
162. У зотга қарши фитнага солгувчи бўла олмассиз.
-
163. Ўзи (аслида) жаҳаннамга киргувчи кимсадан бошқани.
-
164. Биздан ҳар биримизнинг маълум мақоми бордир.
-
165. Албатта, бизлар саф тортиб тургувчилармиз.
-
166. Ва, албатта, бизлар тасбиҳ айтгувчилармиз.
-
167. Ҳолбуки, улар дер эдилар:
-
168. «Агар бизнинг ҳузуримизда ҳам аввалгилардан бир эслатма бўлганида.
-
169. Албатта, Аллоҳнинг ихлосли бандаларидан бўлар эдик».
-
170. Бас, унга куфр келтирдилар. Энди яқинда билурлар.
-
171. Батаҳқиқ, Пайғамбар этиб юборилган бандаларимизга сўзимиз ўтгандир.
-
172. Албатта, улар, ҳа, уларгина нусрат топишлари.
-
173. Ва, албатта, Бизнинг лашкаримизгина ғолиб бўлиши ҳақида.
-
174. Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
-
175. Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
-
176. Ҳали улар Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдамилар?!
-
177. Қачонки, у уларнинг ҳовлисига тушганида, огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлур.
-
178. Бас, сен улардан бир вақтгача юз ўгир.
-
179. Ва уларнинг (томошасини) кўр! Бас, тезда ўзлари ҳам кўрурлар.
-
180. Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир.
-
181. Ва Пайғамбарларга салом бўлсин!
-
182. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
ULOSING
1
Fotiha
2
Baqara
3
Oli Imron
4
Niso
5
Moida
6
An’om
7
A’rof
8
Anfol
9
Tavba
10
Yunus
11
Hud
12
Yusuf
13
Ra’d
14
Ibrohim
15
Hijr
16
Nahl
17
Isro
18
Kahf
19
Maryam
20
Toha
21
Anbiyo
22
Haj
23
Mu'minun
24
Nur
25
Furqon
26
Shu’aro
27
Naml
28
Qasas
29
Ankabut
30
Rum
31
Luqmon
32
Sajda
33
Ahzob
34
Saba’
35
Fotir
36
Yosin
37
Soffat
38
Sod
39
Zumar
40
G’ofir
41
Fussilat
42
Sho’ro
43
Zuxruf
44
Duxon
45
Josiya
46
Ahqof
47
Muhammad
48
Fath
49
Hujurot
50
Qof
51
Zoriyot
52
Tur
53
Najm
54
Qamar
55
Rahmon
56
Voqea
57
Hadid
58
Mujodala
59
Hashr
60
Mumtahana
61
Sof
62
Jum’a
63
Munofiqun
64
Tag’obun
65
Taloq
66
Tahrim
67
Mulk
68
Qalam
69
Haaqqa
70
Maorij
71
Nuh
72
Jin
73
Muzzammil
74
Muddassir
75
Qiyomat
76
Inson
77
Mursalot
78
Naba'
79
Nazi’at
80
Abasa
81
Takvir
82
Infitor
83
Mutoffifin
84
Inshiqoq
85
Buruj
86
Toriq
87
A’lo
88
G’oshiya
89
Fajr
90
Balad
91
Shams
92
Layl
93
Zuho
94
Sharh
95
Tiyn
96
Alaq
97
Qadr
98
Bayyina
99
Zalzala
100
Odiyat
101
Qori’a
102
Takosur
103
Asr
104
Humaza
105
Fil
106
Quraysh
107
Mo’un
108
Kavsar
109
Kofirun
110
Nasr
111
Masad
112
Ixlos
113
Falaq
114
Nos