logo HARUN YAHYA

Abasa - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Афтини буриштирди ва юз ўгирди.
  • 2. Кўзи кўр киши ҳузурига келганда.
  • 3. Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар.
  • 4. Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар.
  • 5. Аммо истиғно қилганга бўлса...
  • 6. Сен у томонга интиласан.
  • 7. У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас.
  • 8. Аммо ҳузурингга шошилиб келган.
  • 9. Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса...
  • 10. Бас, Сен ундан машғул бўласан.
  • 11. Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир.
  • 12. Ким хоҳласа уни эслайдир.
  • 13. Ҳурматланган саҳифалардадир.
  • 14. Олий қадардирлар, поклангандирлар.
  • 15. Элчи(фаришта)лар қўлларидадир.
  • 16. Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар.
  • 17. (Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди.
  • 18. Уни қайси нарсадан яратди?
  • 19. Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди.
  • 20. Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди.
  • 21. Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди.
  • 22. Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради.
  • 23. Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади.
  • 24. Инсон ўз таомига назар солсин.
  • 25. Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик.
  • 26. Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик.
  • 27. Биз унда дон ўстириб қўйдик.
  • 28. Ва узум ва кўкларни ҳам.
  • 29. Ва зайтун ва хурмоларни ҳам.
  • 30. Ва тиғиз боғларни ҳам.
  • 31. Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам.
  • 32. Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб.
  • 33. Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса.
  • 34. У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан.
  • 35. Ва онаси ва отасидан.
  • 36. Ва хотини ва бола-чақасидан.
  • 37. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор.
  • 38. У кунда порлоқ чеҳралар бор.
  • 39. Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд.
  • 40. У кунда ғубор босган чеҳралар бор.
  • 41. Устини зулмат қоплаган.
  • 42. Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code