logo HARUN YAHYA

Zuho - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Чошгоҳ билан қасам.
  • 2. Сукунатга чўмган тун билан қасам.
  • 3. Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)
  • 4. Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
  • 5. Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.
  • 6. У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
  • 7. Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?
  • 8. Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?
  • 9. Аммо етимга қаҳр қилма.
  • 10. Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)
  • 11. Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code