logo HARUN YAHYA

Fajr - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Фажр билан қасам.
  • 2. Ва ўн кеча билан қасам. (Уламоларимиз, ушбу оятдаги ўн кечадан мурод Рамазон ойининг охирги ўн кечаси, уларда Лайлатул қадр кечаси ҳам бор, деганлар.)
  • 3. Жуфту тоқ билан қасам.
  • 4. Ва юрилган тун билан қасам.
  • 5. Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир?!
  • 6. Сен Роббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми?
  • 7. Баланд устунли «Ирам»га.
  • 8. Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга.
  • 9. Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. ( Роббинг нима қилганини билмадингми?)
  • 10. Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Роббинг нима қилганини билмадингми?)
  • 11. Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар.
  • 12. Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар.
  • 13. Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди.
  • 14. Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир. (У ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.)
  • 15. Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неъмат берса: «Мени Роббим икром қилди», дейдир.
  • 16. Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса: «Роббим мени хорлади», дейдир.
  • 17. Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмассизлар.
  • 18. Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамассизлар.
  • 19. Ва меросни шиддатла ейсизлар.
  • 20. Ва молни кўп яхши кўрасизлар.
  • 21. Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб парча-парча бўлиб кетса.
  • 22. Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келса.
  • 23. Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирилса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?!
  • 24. У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейдир.
  • 25. Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азобла ҳеч ким азобламас.
  • 26. Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламас.
  • 27. Эй хотиржам нафс!
  • 28. Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!
  • 29. Бас, бандаларим ичига киргин!
  • 30. Ва жаннатимга киргин!
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code