logo HARUN YAHYA

Balad - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Мана шу шаҳар билан қасам.
  • 2. Сен муқим турган бу шаҳарла.
  • 3. Ва волид ва ундан тарқаган валадлар билан қасам.
  • 4. Батаҳқиқ, Биз инсонни машаққатда яратдик.
  • 5. У инсон унга ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ҳисоблайдими?
  • 6. У, кўплаб мол-дунё нафақа қилдим, дейдир. (Мол-дунё билан ғурурга кетганларга яхшилик йўлида эҳсон қил, деб айтилса, юқоридаги гапни айтишади. Ваҳоланки, яхшилик йўлида ҳеч нарса сарфламаган бўлади.)
  • 7. У инсон уни биров кўрмади, деб ўйлайдими?
  • 8. Биз унга икки кўзни бермадикми?
  • 9. Ва тилни ва икки лабни (бермадикми?)
  • 10. Ва Биз уни икки: (яхши ва ёмон) йўлга йўллаб қўйдик.
  • 11. Бас, у довон ошиб ўтмади.
  • 12. Довон қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?
  • 13. У қул озод қилишдир.
  • 14. Ёки очарчилик кунида таом беришдир.
  • 15. Қариндош етимларга.
  • 16. Ёки тупроққа қориган мискинларга.
  • 17. Сўнгра иймон келтирганлар ва бир-бирини сабрга, меҳр-шафқатга чақирганлар бўлса.
  • 18. Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.
  • 19. Оятларимизга куфр келтирганлар, улар, чап томон эгаларидир.
  • 20. Уларни чиқиб бўлмайдиган ўт-олов ўраб олгандир.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code