logo HARUN YAHYA

A’lo - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт.
  • 2. У яратган ва мутаносиб қилган зотдир.
  • 3. У ўлчовли қилган ва ҳидоятга бошлаган зотдир.
  • 4. У ўт-ўланни чиқарган зотдир.
  • 5. Бас, У уни қорайган хашак қилган зотдир.
  • 6. Биз сенга қироат қилдирамиз, бас, эсдан чиқармайссан.
  • 7. Магар Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсани ҳам биладир.
  • 8. Ва сени осон йўлга муяссар қилармиз.
  • 9. Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин.
  • 10. Албатта, қўрққан эсга оладир.
  • 11. Ва бадбахт ундан четда бўладир.
  • 12. У катта оловга кирадир.
  • 13. Сўнгра унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир.
  • 14. Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир.
  • 15. Ва Роббиси исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир.
  • 16. Лекин, сизлар дунё ҳаётини устун қўясизлар.
  • 17. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
  • 18. Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир.
  • 19. Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code