logo HARUN YAHYA

Toriq - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам.
  • 2. Ториқ нималигини сенга не билдирди?
  • 3. У нур сочиб турувчи юлдуздир.
  • 4. Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса.
  • 5. Инсон нимадан яралганига назар солсин.
  • 6. У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир.
  • 7. У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир.
  • 8. Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир.
  • 9. Сирлар фош бўладиган кундадир.
  • 10. Бас, (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир.
  • 11. Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам.
  • 12. Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам.
  • 13. Албатта у(Қуръон) ажратувчи сўздир.
  • 14. Ва у ҳазил эмасдир.
  • 15. Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар.
  • 16. Ва Мен ҳам ҳийла қилурман. (Яъни, ҳийласига яраша жазо берурман.)
  • 17. Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер. (Яъни, уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.)
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code