• 1. Айт: «Эй кофирлар!

  • 2. Мен сиз ибодат қилган нарсаларга ибодат қилмасман.

  • 3. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиганга ибодат қилувчимассиз.

  • 4. Ва мен сиз ибодат қилган нарсага ибодат қилувчимасман.

  • 5. Ва сиз ҳам мен ибодат қилганга ибодат қилувчимассиз.

  • 6. Сизга ўз динингиз, менга ўз диним. (Бу сурада Ислом эълон қилган ақида эркинлиги ўз аксини топган. 1400 йил аввал эълон қилинган бу ҳуррият оёқ ости қилинганда, инсоният улкан зарарлар тортди.)