logo HARUN YAHYA

Layl - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Туннинг қоплаб келаётган пайти билан қасам.
  • 2. Наҳорнинг тажалли пайти билан қасам.
  • 3. Эркак ва урғочининг яратилиши билан қасам.
  • 4. Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадур.
  • 5. Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса.
  • 6. Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса.
  • 7. Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз.
  • 8. Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса.
  • 9. Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса.
  • 10. Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз.
  • 11. У қулаган вақтда унга мол-мулки фойда бермас.
  • 12. Албатта, ҳидоятга бошлаш Бизнинг зиммамиздадир.
  • 13. Албатта, ҳам охират ва ҳам бу дунё Бизникидир.
  • 14. Бас, Мен сизларни (алангаси авж олиб турган) ўтдан огоҳлантирдим.
  • 15. У(ўт)га бадбахтдан бошқа ҳеч ким кирмас.
  • 16. Ўша ёлғонга чиқарган ва юз ўгирган эди.
  • 17. Ва албатта, ундан тақводор банда четда қолади.
  • 18. У бойлигини сарфлайди ва ўзини поклайди.
  • 19. Унда бирор кишининг қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди.
  • 20. Фақатгина олий мақом Роббисининг розилигини сўраб қилади.
  • 21. Ва у албатта тезда рози бўлади.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code