logo HARUN YAHYA

Qori’a - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Ал-Қориъату.
  • 2. Қориъату нима?
  • 3. Қориъат қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
  • 4. У кунда одамлар тўзиб кетган капалакка ўхшаб қоларлар.
  • 5. Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қолар.
  • 6. Кимнинг торозуси оғир келса...
  • 7. Бас, у розилик ҳаётидадир.
  • 8. Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса...
  • 9. Бас, унинг онаси дўзахдир. (Одатда она доим паноҳ бўлган. Инсон айниқса оғир пайтларда онасига интилгандай, қиёматда ҳам онасини қўмсаганда жаҳаннам уларни она ўрнида кутиб оларкан. Меҳр-муҳаббат, шафқат излаб турганда, кони азобга, қийноққа, даҳшатли оловда ёнишга дуч келиши ниҳоятда катта бахтсизлик.)
  • 10. У қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди?
  • 11. У қаттиқ қизиган ўтдир.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code