Inson - QURON - Horun Yahyo
-
1. Ҳақиқатда инсонга, у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими?
-
2. Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик.
-
3. Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик. (У эса) ёки шукр қилувчи, ёки куфр қилувчи бўлди.
-
4. Албатта, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ёниб турган оловни тайёрлаб қўйдик.
-
5. Албатта, яхшилар каафур аралаштирилган қадаҳдан ичарлар. (Каафур–ичимликни хушбў ва хуштаъм қилувчи модда бўлиб араблар у аралашган шаробни энг яхши шароб ҳисоблашади.)
-
6. Бир булоқданики, ундан Аллоҳнинг бандалари отилтириб ичарлар.
-
7. Улар назрга вафо қиларлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган кундан қўрқарлар.
-
8. Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирга берарлар. (Аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар.)
-
9. «Албатта, Биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташуккур хоҳласмиз.
-
10. Албатта, биз қўрқинчли, шиддатли, узун кунда ўз Роббимиздан қўрқамиз», (дерлар).
-
11. Бас, уларни Роббилари ўшал кун шарридан сақлади ва уларга хушрўйлик ҳамда хурсандчилик ато қилди.
-
12. Ва сабр қилганликлари учун уларни боғу роғ ва ипаклар билан мукофотлади.
-
13. У ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар.
-
14. Ва устиларига у(жаннат)нинг соялари яқиндир ҳамда унинг мевалари жуда ҳам осон қилингандир.
-
15. Ва уларга кумуш идишлар ва биллурлардан бўлган қадаҳлар айлантириб турилар.
-
16. Биллурлар, кумушсиймон, (соқийлар) ўлчовини келтирар.
-
17. Ва улар у ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдан суғорилар
-
18. Уердаги салсабийл, деб номланган булоқдан. (Занжабийл–ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй модда ясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни араблар салсабийл деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти.)
-
19. Ва уларнинг атрофида абадий ёш болалар айланурлар, агар уларни кўрсанг, сочилган маржон, деб ўйларсан.
-
20. Ва агар кўрсанг, у ерда неъматни ва улкан мулкни кўрарсан.
-
21. Уларнинг устиларида яшил сундусдан (юпқа ипакдан) ва истобрақдан (қалин ипакдан) кийимлар бор ва кумуш билакузуклар-ла ясанганлар ва Роббилари уларни пок шароб билан суғорар.
-
22. Албатта, бу сизга мукофот бўлди, ва амалингиз қабул бўлмшдир.
-
23. Албатта, Биз сенга Қуръонни бўлак-бўлак қилиб туширдик.
-
24. Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил ва улардан гуноҳкор ёки кофирларига итоат қилма.
-
25. Эртаю кеч Роббинг исмини зикр қил.
-
26. Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. (Тафсирчилар «букратан»дан мурод Бамдод намози, «асийло»дан мурод пешин ва аср намози, «Ва минал лайли» Шом ва Хуфтон намозлари. «Лайлан товийло»дан мурод кечаси бедорлик билан ўқилган намоз деганлар.)
-
27. Албатта, анавилар шошган дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар.
-
28. Биз уларни яратдик ва яратилишларини мстаҳкам қилдик. Ва агар хоҳласак уларнинг ўринларига ўхшашларини келтирурмиз.
-
29. Албатта, бу(сура)эслатмадир. Бас, ким хоҳласа ўз Роббисига йўл оладир.
-
30. Ва Аллоҳ хоҳласагина, сизлар ҳам хоҳларсиз. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.
-
31. У кимни хоҳласа Ўз раҳматига киритадир ва золимлар учун аламли азоблар тайёрлаб қўйгандир.
ULOSING
1
Fotiha
2
Baqara
3
Oli Imron
4
Niso
5
Moida
6
An’om
7
A’rof
8
Anfol
9
Tavba
10
Yunus
11
Hud
12
Yusuf
13
Ra’d
14
Ibrohim
15
Hijr
16
Nahl
17
Isro
18
Kahf
19
Maryam
20
Toha
21
Anbiyo
22
Haj
23
Mu'minun
24
Nur
25
Furqon
26
Shu’aro
27
Naml
28
Qasas
29
Ankabut
30
Rum
31
Luqmon
32
Sajda
33
Ahzob
34
Saba’
35
Fotir
36
Yosin
37
Soffat
38
Sod
39
Zumar
40
G’ofir
41
Fussilat
42
Sho’ro
43
Zuxruf
44
Duxon
45
Josiya
46
Ahqof
47
Muhammad
48
Fath
49
Hujurot
50
Qof
51
Zoriyot
52
Tur
53
Najm
54
Qamar
55
Rahmon
56
Voqea
57
Hadid
58
Mujodala
59
Hashr
60
Mumtahana
61
Sof
62
Jum’a
63
Munofiqun
64
Tag’obun
65
Taloq
66
Tahrim
67
Mulk
68
Qalam
69
Haaqqa
70
Maorij
71
Nuh
72
Jin
73
Muzzammil
74
Muddassir
75
Qiyomat
76
Inson
77
Mursalot
78
Naba'
79
Nazi’at
80
Abasa
81
Takvir
82
Infitor
83
Mutoffifin
84
Inshiqoq
85
Buruj
86
Toriq
87
A’lo
88
G’oshiya
89
Fajr
90
Balad
91
Shams
92
Layl
93
Zuho
94
Sharh
95
Tiyn
96
Alaq
97
Qadr
98
Bayyina
99
Zalzala
100
Odiyat
101
Qori’a
102
Takosur
103
Asr
104
Humaza
105
Fil
106
Quraysh
107
Mo’un
108
Kavsar
109
Kofirun
110
Nasr
111
Masad
112
Ixlos
113
Falaq
114
Nos