logo HARUN YAHYA

Nazi’at - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
  • 2. Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам.
  • 3. Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам.
  • 4. Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
  • 5. Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
  • 6. Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
  • 7. Унга эргашувчи эргашар.
  • 8. Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.
  • 9. Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.
  • 10. Улар:«Биз ортга қайтариламизми?
  • 11. Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?
  • 12. Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.
  • 13. Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
  • 14. Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.
  • 15. Сенга Мусонинг хабари келдими?
  • 16. Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:
  • 17. «Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.
  • 18. Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
  • 19. Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб»
  • 20. Ва унга улкан аломатни кўрсатди.
  • 21. Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
  • 22. Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди¬.
  • 23. Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди.
  • 24. Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди.
  • 25. Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди.
  • 26. Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
  • 27. Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?
  • 28. Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди.
  • 29. Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди.
  • 30. Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
  • 31. Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди.
  • 32. Ва тоғларни собит қилди.
  • 33. Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун.
  • 34. Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса.
  • 35. У куни инсон қилган ишларини эслайдир.
  • 36. Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир.
  • 37. Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса
  • 38. Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса,
  • 39. Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир.
  • 40. Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса.
  • 41. Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир.
  • 42. Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар.
  • 43. Унинг зикрини сен қандоқ билардинг.
  • 44. Унинг интиҳоси Роббингга хосдир.
  • 45. Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос.
  • 46. Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code