logo HARUN YAHYA

Maorij - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради.
  • 2. Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир.
  • 3. У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир.
  • 4. Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир.
  • 5. Бас, чиройли сабр қил.
  • 6. Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.
  • 7. Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз.
  • 8. У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир.
  • 9. Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир.
  • 10. Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир.
  • 11. Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам.
  • 12. Хотинини ва ака-укасини ҳам,
  • 13. Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам.
  • 14. Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир.
  • 15. Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир.
  • 16. Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади.)
  • 17. У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни.
  • 18. Ва (молни) йиғиб беркитганни.
  • 19. Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.)
  • 20. Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир.
  • 21. Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир.
  • 22. Магара намоз ўқувчиларгина мустаснодир.
  • 23. Улар намозларида доим бўладиганлардир.
  • 24. Уларнинг молу мулкларида мвълум ҳақ бордир.
  • 25. Сўровчи ва бечоралар учундир.
  • 26. Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир.
  • 27. Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир.
  • 28. Албатта Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир.
  • 29. Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир.
  • 30. Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта улар бунга маломат қилинмайдир.
  • 31. Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир.
  • 32. Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир.
  • 33. Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир.
  • 34. Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир.
  • 35. Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир.
  • 36. Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар?!
  • 37. Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар.)
  • 38. Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими?
  • 39. Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз.
  • 40. Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз.
  • 41. Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз.
  • 42. Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар.
  • 43. У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар.
  • 44. Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак!)
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code