logo HARUN YAHYA

Buruj - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
  • 2. Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
  • 3. Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
  • 4. «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
  • 5. У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
  • 6. У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.
  • 7. Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.
  • 8. Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
  • 9. У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
  • 10. Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
  • 11. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.
  • 12. Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.
  • 13. Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар)
  • 14. Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир.
  • 15. У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.
  • 16. У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.
  • 17. Сенга аскарларнинг хабари келдими?
  • 18. Фиръавн ва Самуднинг.
  • 19. Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир?
  • 20. Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
  • 21. Йўқ! У Қуръони мажиддур.
  • 22. У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.)
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code