26. Shu’aro - Quron
- 1. То. Син. Мим.
- 2. Булар очиқ китобнинг оятларидир.
- 3. Эҳтимол, (улар) мўмин бўлмаганлари учун сен ўзингни ҳалок қилмоқчидирсан?!
- 4. Агар хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилурмиз. Бас, уларнинг бўйинлари унга эгилиб қоладир.
- 5. Уларга Роҳмандан янги эслатма келибдики, албатта, ундан юз ўгиргувчи бўлганлар.
- 6. Бас, батаҳқиқ, ёлғонга чиқардилар. Яқинда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келажакдир.
- 7. Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
- 8. Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмаслар.
- 9. Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.