100. Odiyat - Quron
- 1. Ҳарсиллаб чопувчиотлар билан қасам.
- 2. Ўт чақнатиб чопувчи отлар билан қасам.
- 3. Тонг чоғида ғорат қилувчи отлар билан қасам.
- 4. Ўша пайтда чанг қўзғотдилар.
- 5. Ва у ила жамоа ўртасига (ёриб) кирдилар.
- 6. Албатта, инсон ўз Роббисига ношукрдир.
- 7. Ва албатта, у ана шунга ўзи гувоҳдир.
- 8. Албатта, у мол-дунёга ҳаддан ташқари ўчдир.
- 9. У билмасми?! Қабрдагилар қўзғатилганда.
- 10. Ва кўкракларидаги ошкор бўлганда.
- 11. Ўша кунда Роббилари улардан, хабардор эканини?!