logo HARUN YAHYA

Infitor - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Вақтики, осмон ёрилса.
  • 2. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
  • 3. Ва, вақтики, денгизлар портлатилса.
  • 4. Ва, вақтики, қабрлар остин-устин бўлса.
  • 5. Ҳар бир жон нимани тақдим қилдию, нимани таъхир қилди- билади.
  • 6. Эй Инсон! Сени карамли Роббинг ҳақида нима ғурурга кетказди?!
  • 7. У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратган зотдир.
  • 8. Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди.
  • 9. Йўқ! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!
  • 10. Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир.
  • 11. Улар ҳурматли, ёзиб тургувчилардир.
  • 12. Улар нима қилаётганингизни биладир.
  • 13. Албатта, яхшилар жаннатдадир.
  • 14. Ва албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.
  • 15. Улар у ерга қиёмат куни кирадир.
  • 16. Ва улар ундан ғойиб бўла олмайдир.
  • 17. Ва жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
  • 18. Сўнг жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
  • 19. Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмасдир. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code