Tahrim - QURON - Horun Yahyo
-
1. Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қиласан! Аллоҳ кечирувчи ва раҳмдилдир. (Аллоҳ сенга ҳалол қилган чўрини ёки асални ўзингга ҳаром қилишинг дуруст эмас.)
-
2. Батаҳҳиқ, Аллоҳ сизларга қасамларингизни бўшатишни шариатга киритди ва Аллоҳ сизнинг хожангиздир ва У ўта билувчи ва ўта ҳикматлидир.
-
3. Набий хотинларидан баъзисига сир гап айтган эди. Бас, у(сир)дан хабар берди ва Аллоҳ ишни у(Набий)га билдирди. У баъзисини билдирди ва баъзисини эсламади. Қачон (Набий) ул(аёл)га (иш) ҳақида хабар берганида, у, буни сенга ким хабар қилди? деди. У, менга ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ хабар берди, деди. (Оятда Пайғамбар хотинларидан бири деб Ҳафса онамиз назарда тутиляптилар. «Сир гап» эса. Пайғамбар алайҳиссаломнинг у кишига «Морияга яқинлик қилмаслик ёки асал ичмаслик» ҳақида айтган гапларидир. Лекин Ҳафса онамиз сир гапни Оиша онамизга айтдилар. Аллоҳ Ҳафсанинг сирни фош этганини Пайғамбар алайҳиссаломга Жаброил фаришта орқали билдирди. «Пайғамбар алайҳиссалом Ҳафсага сирни Оишага фош қилинганини эслатганларида, у «Бу хабарни сизга ким етказди? деб сўрайди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳамма нарсани билувчи ва ҳамма нарсадан хабардор Аллоҳ билдирди», деб жавоб берадилар.) Эй икки аёл!
-
4. Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ, қалбларингиз (ҳаққа) моил бўлур. Агар унга қарши чиқсангиз, бас, албатта, Аллоҳ унинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Ундан сўнг фаришталар ҳам унга суянчиқдир.
-
5. У сизларни талоқ қилса, шоядки, Роббиси сиздан яхшироқ, муслима, мўмина, итоатли, тавбачи, ибодатли, рўзадор жувон ва қизларни ўрнингизга хотин қилиб берса.
-
6. Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.
-
7. Эй кофир бўлганлар, бугунги кунда узр айтманглар, сиз ўзингиз қилган ишларнинг жазосини олмоқдасиз, холос.
-
8. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар. (Қиёмат кунида мўминлардан бошқалар зулматда қоладилар. Мўъминлар йўлини эса нур ёритиб туради. Улар зулматда адашмайдилар, қоқилиб-сурилмайдилар ҳам. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй парвардигоро, қиёмат куни шарманда қилмагин», деб дуо қилганликлари келтирилган.)
-
9. Эй Набий! Кофир ва мунофиқларга қарши жиҳод қил ва уларга маҳкам тур. Уларнинг жойи жаҳаннамдир ва у жой қандоқ ҳам ёмон манзил!
-
10. Аллоҳ куфр келтирганларга Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол қилиб келтирди. Улар бандаларимиздан икки солиҳ банданинг тагида эдилар. Бас, уларга хиёнат қилдилар ва (эрлари) улардан Аллоҳнинг азобини қайтара олмадилар ва уларга, дўзахга кирувчилар билан киринглар, дейилди. (Нуҳ алайҳиссаломнинг хотинлари иймонда хиёнат қилган. У кишини масхара қилганларга қўшилиб, у аёл ҳам ўз эри Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилар экан. Лут алайҳиссаломнинг хотинлари ҳам эътиқод ишида хиёнат қилган. У гуноҳкор қавмга ўз эри ҳузурига келган меҳмонлар ҳақида ахборот бериб турар экан.)
-
11. Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. У:«Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин, деб айтди. (Фиръавннинг хотини ўша пайтдаги энг катта подшоҳнинг аёли эди. Емак-киймакда тўкин эди. Нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин. Қасрларда, турли неъматлар ичида фароғатда яшашига қарамасдан кофир ва золим эрига ва қавмига қарши чиқди. Аллоҳга иймон келтирди. Аллоҳдан жаннатда уй қуриб беришни сўради. Бу эса дунё ҳойи ҳавасидан устун келишнинг олий мисолидир.)
-
12. Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди. (Биби Марям Имроннинг қизи Аллоҳга соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам соф тутганлар. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали ўша пок жасадга ўз руҳидан «пуф» дейиши билан Ийсо алайҳиссаломни ато қилган. Бу қиссалар бошқа сураларда батафсил келгани учун биз бу ерда яна такрорлаб ўтирмаймиз, фақат шуни таъкидлаймизки, у киши Аллоҳнинг сўзларига ва китобларига иймон келтирганлар ҳамда итоаткор қавмлардан бўлганлар. Мўъминлар, Биби Марям ҳаётларидан ўрнак олишлари керак.)
ULOSING
1
Fotiha
2
Baqara
3
Oli Imron
4
Niso
5
Moida
6
An’om
7
A’rof
8
Anfol
9
Tavba
10
Yunus
11
Hud
12
Yusuf
13
Ra’d
14
Ibrohim
15
Hijr
16
Nahl
17
Isro
18
Kahf
19
Maryam
20
Toha
21
Anbiyo
22
Haj
23
Mu'minun
24
Nur
25
Furqon
26
Shu’aro
27
Naml
28
Qasas
29
Ankabut
30
Rum
31
Luqmon
32
Sajda
33
Ahzob
34
Saba’
35
Fotir
36
Yosin
37
Soffat
38
Sod
39
Zumar
40
G’ofir
41
Fussilat
42
Sho’ro
43
Zuxruf
44
Duxon
45
Josiya
46
Ahqof
47
Muhammad
48
Fath
49
Hujurot
50
Qof
51
Zoriyot
52
Tur
53
Najm
54
Qamar
55
Rahmon
56
Voqea
57
Hadid
58
Mujodala
59
Hashr
60
Mumtahana
61
Sof
62
Jum’a
63
Munofiqun
64
Tag’obun
65
Taloq
66
Tahrim
67
Mulk
68
Qalam
69
Haaqqa
70
Maorij
71
Nuh
72
Jin
73
Muzzammil
74
Muddassir
75
Qiyomat
76
Inson
77
Mursalot
78
Naba'
79
Nazi’at
80
Abasa
81
Takvir
82
Infitor
83
Mutoffifin
84
Inshiqoq
85
Buruj
86
Toriq
87
A’lo
88
G’oshiya
89
Fajr
90
Balad
91
Shams
92
Layl
93
Zuho
94
Sharh
95
Tiyn
96
Alaq
97
Qadr
98
Bayyina
99
Zalzala
100
Odiyat
101
Qori’a
102
Takosur
103
Asr
104
Humaza
105
Fil
106
Quraysh
107
Mo’un
108
Kavsar
109
Kofirun
110
Nasr
111
Masad
112
Ixlos
113
Falaq
114
Nos