logo HARUN YAHYA

Mutoffifin - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.
  • 2. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.
  • 3. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар.
  • 4. Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?
  • 5. Улуғ бир кунда.
  • 6. У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар.
  • 7. Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжин»дадир.
  • 8. «Сижжин» қандай нарса эканини сенга нима билдирди?! (Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!)
  • 9. У ёзилган китобдур.
  • 10. Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 11. Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар.
  • 12. У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар.
  • 13. Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «авалгиларнинг афсоналари», дер.
  • 14. Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолган, холос.
  • 15. Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар.
  • 16. Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар.
  • 17. Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилар.
  • 18. Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби «Иллиййун»дадир.
  • 19. «Иллиййун» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?!
  • 20. У ёзилган китобдур.
  • 21. Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўларлар.
  • 22. Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар.
  • 23. Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
  • 24. Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан.
  • 25. Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар.
  • 26. У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар.
  • 27. У(шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир.
  • 28. У(Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар.
  • 29. Албатта жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар.
  • 30. Агар ул(мўмин)лар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб, ишоралар қила эдилар.
  • 31. Агар у(кофир)лар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар.
  • 32. Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар.
  • 33. Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар!
  • 34. Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар.
  • 35. Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
  • 36. Кофирлар қилган ишларининг «савобини» олар миканлар?!
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code