logo HARUN YAHYA

G’oshiya - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Батаҳқиқ сенга ғошия хабари келди.
  • 2. Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқувчидир.
  • 3. Улар амал қилуви ва чарчавчидир.
  • 4. Улар ўта қизиган оловга кирарлар.
  • 5. Улар қайнаб турган булоқдан суғориларлар.
  • 6. Уларга тикандан бошқа таом йўқ.
  • 7. У на семиртирмас ва на очликни кетказмас.
  • 8. Ўшал кунда бир чеҳралар неъматланувчидир.
  • 9. Улар ўз ишларидан розидир.
  • 10. Улар олий жаннатдадир.
  • 11. Унда улар бекорчи гапни эшитмасдир.
  • 12. Унда оқиб турган булоқлар бор.
  • 13. Унда баланд-баланд сўрилар бор.
  • 14. Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.
  • 15. Ва саф-саф тизилган ёстиқлар бор.
  • 16. Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бор.
  • 17. Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига?
  • 18. Ва осмонни қандоқ кўтарилганига?
  • 19. Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига?
  • 20. Ва ерни қандоқ текислаб қўйилганига?
  • 21. Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан.
  • 22. Сен улар устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан.
  • 23. Лекин, ким юз ўгирса ва кофир бўлса.
  • 24. Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир.
  • 25. Албатта уларнинг қайтиши Бизгадир.
  • 26. Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Биздадир.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code