logo HARUN YAHYA

Naba' - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Нима ҳақида сўрашади?
  • 2. Улкан, муҳим хабар ҳақида (сўрашади).
  • 3. Шундай хабарки, у(мушрик)лар) унинг ҳақида ихтилоф қиларлар.
  • 4. Йўқ! Улар тезда биларлар!
  • 5. Яна йўқ! Улар тезда биларлар! (Мушриклар азобни тортганларида қайта тирилиш нима эканлигини, унинг бўлиши ҳеч шубҳасиз ҳақ эканини албатта биладилар.)
  • 6. Ерни тўшаб қўймадикми?
  • 7. Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми?).
  • 8. Ва сизларни жуфт қилиб яратдик.
  • 9. Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик.
  • 10. Ва кечасини либос қилиб қўйдик.
  • 11. Ва кундузни тириклик қилдик.
  • 12. Тепаларнгизга етти мустаҳкам (осмон)ни бино қилдик.
  • 13. Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик.
  • 14. Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик.
  • 15. У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун.
  • 16. Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар.
  • 17. Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди.
  • 18. У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар.
  • 19. Осмон ёрилиб, эшик-эшиклар очилур.
  • 20. Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур.
  • 21. Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчи эди.
  • 22. Туғёнга кетганларга қайтар жойдир.
  • 23. Улар унда замонлар бўйи қолувчилардир.
  • 24. Улар унда совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар.
  • 25. Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар).
  • 26. Мувофиқ жазо ўлароқ.
  • 27. Чунки улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар.
  • 28. Ва Бизнинг оятлариимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон!.
  • 29. Биз барча нарсани китобга жамлаб қўйганмиз.
  • 30. Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз.
  • 31. Албатта, тақводорларга ютуқ бордир:
  • 32. Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.
  • 33. Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.
  • 34. Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
  • 35. У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар.
  • 36. Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
  • 37. У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббиси, Роҳмандир, Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.
  • 38. Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турадир. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар гапира олмаслар.
  • 39. У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббисига қайтар йўл оладир.
  • 40. Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам»,–дейдир.
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code