logo HARUN YAHYA

Shams - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
  • 2. Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.
  • 3. Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
  • 4. Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
  • 5. Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
  • 6. Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
  • 7. Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.
  • 8. Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.
  • 9. Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.
  • 10. Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.
  • 11. Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди.
  • 12. Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.
  • 13. Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.
  • 14. Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.
  • 15. Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code