logo HARUN YAHYA

Mursalot - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Кет-кет юборилганлар билан қасам.
  • 2. Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам.
  • 3. Ва (шариатни) таратувчилар билан қасам.
  • 4. Фарқловчилар билан қасам.
  • 5. Ваҳийни ташувчилар билан қасам.
  • 6. Узрни ёки огоҳлантиришни (ҳам).
  • 7. Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлувчидир.
  • 8. Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса.
  • 9. Ва вақтики, осмон ёрилса.
  • 10. Ва вақтики, тоғлар кўчирилса.
  • 11. Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса.
  • 12. Қандоқ кунга сурилган-а?
  • 13. Ажратиш кунига.
  • 14. Ажратиш кунини сенга нима билдирди?
  • 15. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 16. Аввалгиларни ҳалок қилмадикми?
  • 17. Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми?
  • 18. Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз.
  • 19. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 20. Сизларни ҳақир сувдан яратмдикми?
  • 21. Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?
  • 22. Маълум вақтга қадар.
  • 23. Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз. (Юқорида айтилган ишларга қодир бўлдик, ниҳоятда ажойиб, инсоният тафаккуридан устун бир ҳолатда, қодир бўлдик, деяпти Парвардигор.)
  • 24. Ўшал кунда ёлғонга чиқавчиларга вайл бўлсин!
  • 25. Ерни ўзига тортувчи қилмадикми?
  • 26. Тирикларни ва ўликларни?
  • 27. Ва Биз унда юкасак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик.
  • 28. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 29. Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб.
  • 30. Юрингиз! Учта шўъбаси бор «соя»га қараб.
  • 31. У салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас.
  • 32. Албатта у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир.
  • 33. У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир.
  • 34. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 35. Бу улар гапира олмайдиган кундир.
  • 36. Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир.
  • 37. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 38. Бу ажратиш куни, сизларни ва аввалгиларни жамладик.
  • 39. Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, менга ишлатиб кўринг-чи?
  • 40. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 41. Албатта тақводорлар соялар ва булоқлардадир.
  • 42. Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир.
  • 43. Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир.
  • 44. Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз.
  • 45. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
  • 46. Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар.
  • 47. Ўшал кунда ёлғонга чиқавурчиларга вайл бўлсин!
  • 48. Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар.
  • 49. Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчилварга вайл бўлсин!
  • 50. Бас, ундан кейин, қайси сўзга ишонарлар?!
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code