Nuh - QURON - Horun Yahyo
-
1. Биз Нуҳни ўз қавмига, қавмингни уларга аламли азоб келишидан аввал огоҳлантиргин деб, Пайғамбар қилиб юбордик.
-
2. У: «Эй қавмим, албатта мен сиз учун очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман.
-
3. Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.
-
4. У сизларнинг гуноҳларингиздан мағфират қиладир ва сизни белгиланган ажалгача қўйиб қўядир. Агар билсангиз, албатта, Аллоҳнинг ажали орқага сурилмайдир», деди. (Бу оятда зикр қилинган, гуноҳларниг кечирилиши ва белгиланган муддатгача яшаб қолиш, аввалги оятда шарт қилинган Аллоҳга ибодат қилиш, унга тақво қилиш ва Пайғамбарга итоат қилиш ишалри бўлсагина вужудга келади.)
-
5. У: «Роббим, мен ўз қавмимни кечаю кундуз даъват қилдим.
-
6. Менинг чақириғим уларда қочишдан бошқа нарсани зиёда қилмади.
-
7. Ва алабатта қачонки мен уларни сенинг мағфират қилишинг учун чақирсам, улар бармоқларини қулоқларига тиқдилар ва кийимларига бурканиб олдилар ва (кофирликда) собит бўлдилар ва ниҳоятда улкан такаббурлик қилдилар.
-
8. Сўнгра, албатта мен уларни очиқ даъват қилдим.
-
9. Сўнгра, албатта мен уларга эълон ва сиррий (даъват) қилдим.
-
10. Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта у гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим.
-
11. У зот осмондан устингизга кетма-кет (барака ёмғирини) юборадир.
-
12. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анқорларни берадир.
-
13. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг азаматини ўйлаб кўрмайсизлар?
-
14. Ҳолбуки, у сизларни ҳолатма-ҳолат яратди.
-
15. Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?
-
16. Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми?
-
17. Ва Аллоҳ сизларни ердан ўстириб чиқарадир.
-
18. Сўнгра сизларни унга қайтариб, яна чиқарадир.
-
19. Ва Аллоҳ сизларга ерни гиламдек тўшаб қўйди.
-
20. Унда сиз кенг йўллардан юришингиз учун», деб айтдим.
-
21. Нуҳ: «Эй Роббим, албатта улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси хусрондан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар.
-
22. Ва ниҳоятда улкан макр қилдилар.
-
23. Ва улар: «Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар ва албатта Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар. (Шайтон васвасаси туфайли кишилар ҳайкалларга сиғинишининг баёни ушбу оятда нозил қилингандир.)
-
24. Дарҳақиқат улар кўпларини адаштирдилар ва сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди. (Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуолари ниҳоятда аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларига қилган ушбу дуоибандни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга сенинг қавмингдан ҳозир иймонга келганларидан ўзгаси зинҳор иймонга келмас, деб хабар берганидан сўнг, уларнинг иймонларидан ноумид бўлиб туриб қолганлар.)
-
25. Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, дўзахга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.
-
26. Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин.
-
27. Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар.
-
28. Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Ва золимларга ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмагин», деди. (Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло кофирларни битта ҳам қўймай ҳалок қилди. Чунки улар инсоният баданига тушган қорасон касалидек эдилар. Уларни кесиб ташламаса бўлмас эди.)
ULOSING
1
Fotiha
2
Baqara
3
Oli Imron
4
Niso
5
Moida
6
An’om
7
A’rof
8
Anfol
9
Tavba
10
Yunus
11
Hud
12
Yusuf
13
Ra’d
14
Ibrohim
15
Hijr
16
Nahl
17
Isro
18
Kahf
19
Maryam
20
Toha
21
Anbiyo
22
Haj
23
Mu'minun
24
Nur
25
Furqon
26
Shu’aro
27
Naml
28
Qasas
29
Ankabut
30
Rum
31
Luqmon
32
Sajda
33
Ahzob
34
Saba’
35
Fotir
36
Yosin
37
Soffat
38
Sod
39
Zumar
40
G’ofir
41
Fussilat
42
Sho’ro
43
Zuxruf
44
Duxon
45
Josiya
46
Ahqof
47
Muhammad
48
Fath
49
Hujurot
50
Qof
51
Zoriyot
52
Tur
53
Najm
54
Qamar
55
Rahmon
56
Voqea
57
Hadid
58
Mujodala
59
Hashr
60
Mumtahana
61
Sof
62
Jum’a
63
Munofiqun
64
Tag’obun
65
Taloq
66
Tahrim
67
Mulk
68
Qalam
69
Haaqqa
70
Maorij
71
Nuh
72
Jin
73
Muzzammil
74
Muddassir
75
Qiyomat
76
Inson
77
Mursalot
78
Naba'
79
Nazi’at
80
Abasa
81
Takvir
82
Infitor
83
Mutoffifin
84
Inshiqoq
85
Buruj
86
Toriq
87
A’lo
88
G’oshiya
89
Fajr
90
Balad
91
Shams
92
Layl
93
Zuho
94
Sharh
95
Tiyn
96
Alaq
97
Qadr
98
Bayyina
99
Zalzala
100
Odiyat
101
Qori’a
102
Takosur
103
Asr
104
Humaza
105
Fil
106
Quraysh
107
Mo’un
108
Kavsar
109
Kofirun
110
Nasr
111
Masad
112
Ixlos
113
Falaq
114
Nos