logo HARUN YAHYA

Takvir - QURON - Horun Yahyo

  • 1. Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса.
  • 2. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
  • 3. Ва, вақтики, тоғлар сайр қилдирилса.
  • 4. Ва, вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса.
  • 5. Ва, вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса.
  • 6. Ва, вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса.
  • 7. Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса. (Яъни, руҳ танага қайтарилиб, икковлари бирлашсалар.)
  • 8. Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса.
  • 9. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?
  • 10. Ва, вақтики, саҳифалар нашр қилинса.
  • 11. Ва, вақтики, осмон қўпорилса.
  • 12. Ва, вақтики, жаҳаннам қиздирилса.
  • 13. Ва, вақтики, жаннат яқинлаштирилса.
  • 14. Ҳар бир жон нима ҳозирланганини билади.
  • 15. (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам.
  • 16. (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам.
  • 17. Қоронғулиги билан кириб келган кеча билан қасам.
  • 18. Нафас олиб, кириб келган тонг билан қасам.
  • 19. Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир.
  • 20. У қувватлидир. Арш эгаси ҳузурида мартабаси олийдир.
  • 21. Итоат қилинган, омонатли.
  • 22. Сизнинг соҳибингиз мажнун эмас.
  • 23. Батаҳқиқ ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди. (Муҳаммад с. а.в. Жиброилни очиқ-ойдин уфқда ўз кўзлари билан асл яратилишида кўрдилар.)
  • 24. Ва у ғайбга бахил эмас.
  • 25. Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмас.
  • 26. Бас, қаёққа кетмоқдасиз?!
  • 27. У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмас.
  • 28. Сизлардан мустақим бўлишни хоҳловчилар учун.
  • 29. Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар. (Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.)
ULOSING
Facebook
X
WhatsApp
Telegram
QR Code
QR Code