Jum’a - QURON - Horun Yahyo
-
1. Осмонлару ердаги барча нарсалар Хожа, Бенуқсон, Азиз, Ҳаким Аллоҳга тасбиҳ айтадир.
-
2. У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. (Ўша давр араблари уммий қавм дейилган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар.)
-
3. Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир. (Бу ояти карима ҳам Қуръоннинг улкан мўъжиларидан биридир. Бу ғойибнинг хабаридир. Араблардан бошқа халқларнинг исломга киришини ўша пайтда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмасди.)
-
4. Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.
-
5. Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. («Устларига Таврот юклатилган»лар - яҳудийлар. Аллоҳ таоло уларни устига китоб ортилган эшакка ўхшатмоқда. Худди эшак устидаги китобни кўтариб чарчаса чарчайди, аммо асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди.)
-
6. Сен: «Эй яҳудийлар, албатта сиз, бошқалардан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг авлиёларимиз, деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз», деб айт.
-
7. Улар қўллари қилган(гуноҳ)лари туфайли ҳеч қачон, у(ўлим)ни орзу қилмаслар. Аллоҳ золимларни билувчидир. (Яҳудийларнинг ўлимни сира орзу қилмасликларига сабаб - гуноҳларининг кўплиги. Улар биладиларки, ўлимдан кейин савол-жавоб бўлади, гуноҳларга яраша азоб белгиланади. Бу эса улар учун ниҳоятда даҳшатли.)
-
8. Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир.
-
9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
-
10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.
-
11. Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейинЎўзи ёрдам беради.)
ULOSING
1
Fotiha
2
Baqara
3
Oli Imron
4
Niso
5
Moida
6
An’om
7
A’rof
8
Anfol
9
Tavba
10
Yunus
11
Hud
12
Yusuf
13
Ra’d
14
Ibrohim
15
Hijr
16
Nahl
17
Isro
18
Kahf
19
Maryam
20
Toha
21
Anbiyo
22
Haj
23
Mu'minun
24
Nur
25
Furqon
26
Shu’aro
27
Naml
28
Qasas
29
Ankabut
30
Rum
31
Luqmon
32
Sajda
33
Ahzob
34
Saba’
35
Fotir
36
Yosin
37
Soffat
38
Sod
39
Zumar
40
G’ofir
41
Fussilat
42
Sho’ro
43
Zuxruf
44
Duxon
45
Josiya
46
Ahqof
47
Muhammad
48
Fath
49
Hujurot
50
Qof
51
Zoriyot
52
Tur
53
Najm
54
Qamar
55
Rahmon
56
Voqea
57
Hadid
58
Mujodala
59
Hashr
60
Mumtahana
61
Sof
62
Jum’a
63
Munofiqun
64
Tag’obun
65
Taloq
66
Tahrim
67
Mulk
68
Qalam
69
Haaqqa
70
Maorij
71
Nuh
72
Jin
73
Muzzammil
74
Muddassir
75
Qiyomat
76
Inson
77
Mursalot
78
Naba'
79
Nazi’at
80
Abasa
81
Takvir
82
Infitor
83
Mutoffifin
84
Inshiqoq
85
Buruj
86
Toriq
87
A’lo
88
G’oshiya
89
Fajr
90
Balad
91
Shams
92
Layl
93
Zuho
94
Sharh
95
Tiyn
96
Alaq
97
Qadr
98
Bayyina
99
Zalzala
100
Odiyat
101
Qori’a
102
Takosur
103
Asr
104
Humaza
105
Fil
106
Quraysh
107
Mo’un
108
Kavsar
109
Kofirun
110
Nasr
111
Masad
112
Ixlos
113
Falaq
114
Nos