Rahmon - QURON - Horun Yahyo
-
1. Роҳман.
-
2. Қуръони ўргатди.
-
3. Инсонни яратди.
-
4. Унга баённи ўргатди.
-
5. Қуёш ва ой ҳисобдадир.
-
6. Ўт-ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар. (Дунёдаги жонлию жонсиз барча нарса Аллоҳнинг иродасидан ташқари чиқа олмаслигига, ҳаммаси олам Парвардигорига боғлиқ эканига далолат қилмоқда.)
-
7. Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди.
-
8. Тортишда ҳаддан ошмаслигингиз учун. (Агар ушбу тарозуни Ислом дини, Қуръон китоби, Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбари орқали ўрнатмаганида, адолат мезони бузиларди, ҳақдан ботил устун келарди. Ер юзини фисқу фасод босарди.)
-
9. Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг.
-
10. Ва ерни ҳалойиқ учун қўйди.
-
11. У(ер)да мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
-
12. Ва сомонли донлар ҳамда райҳон бор.
-
13. Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
14. Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди.
-
15. Ва жинларни алангадан яратди.
-
16. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз.
-
17. У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир. (Икки машриқ деганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда, ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак.)
-
18. Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
-
19. Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди.
-
20. Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар. (Шўр денгиз билан чучук сувли дарё ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар бир-бирларига аралашиб кетмайди деган маънони англатади.)
-
21. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
-
22. У иккисидан луълуъ ва маржон чиқар.
-
23. Бас,Роббингизнинг қайси неъматлрини ёлғон дея олурсиз?!
-
24. Денгизларда тоғдек бўлиб сузиб юрувчилар ҳам Уникидир.
-
25. Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
26. (Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.
-
27. Улуғлик ва икром эгаси Роббингнинг Ўзигина боқийдир.
-
28. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?
-
29. Ундан еру осмондаги жонзотлар сўрарлар. У ҳар куни ишдадир. (Бутун мавжудот, ерда бўлсин, осмонда бўлсин, Аллоҳдан сўровларини сўрайди. Нимани сўрашлари оятда тайин қилинмаган. Ҳар ким нимага муҳтож бўлса, ўшани сўрайди.)
-
30. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
31. Албатта, сизлар учун вақт топармиз, эй инсу жинлар!
-
32. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
33. Эй жин ва инс жамоалари, агар сиз осмонлару ер чегараларидан чиқиб кетишга қодир бўлсаларингиз, чиқаверинглар. Фақат Султон ила чиқа олурсиз, холос.
-
34. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
35. Устингиздан ўт-чўғ ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассиз.
-
36. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
37. Осмон ёрилиб, қирмизи мойга айланган вақтда...
-
38. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
39. Бас, у кунда инс ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас. (Қиёмат бошлангандан инсдан ҳам, жиндан ҳам гуноҳ қилган-қилмагани ҳақида сўраб ўтирилмайди. Чунки ҳамманинг башарасидан, ҳолатидан унинг ким эканлиги билиниб туради.)
-
40. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
41. Жиноятчмлар сиймоларидан билиниб турур. Ва уларнинг пешона сочлари ва оёқларидан тутилур.
-
42. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
43. Жиноятчилар ёлғонга чиқараётган жаҳаннам шу бўлур.
-
44. Улар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айланур.
-
45. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
46. Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор. (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Иккин жаннат»нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари - боғлари орасида сайр қиладилар.)
-
47. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
48. Улар шох-новдалидирлар.
-
49. Бас,Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
50. Икковларида оқувчи икки булоқ бор.
-
51. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
52. Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор.
-
53. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
54. Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор.
-
55. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
56. Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган(ҳур)лар бор.
-
57. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
58. У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар.
-
59. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
60. Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.
-
61. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
62. У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор.
-
63. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
64. Икковлари ям-яшилдир.
-
65. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
66. Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор.
-
67. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
68. Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
-
69. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
70. Уларда яхши, гўзаллар бор.
-
71. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
72. Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор.
-
73. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
74. Аввал уларга инс ҳам, жин ҳам тегмаган.
-
75. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
76. Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор.
-
77. Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
-
78. Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш Роббинг исми муборак бўлди.
ULOSING
1
Fotiha
2
Baqara
3
Oli Imron
4
Niso
5
Moida
6
An’om
7
A’rof
8
Anfol
9
Tavba
10
Yunus
11
Hud
12
Yusuf
13
Ra’d
14
Ibrohim
15
Hijr
16
Nahl
17
Isro
18
Kahf
19
Maryam
20
Toha
21
Anbiyo
22
Haj
23
Mu'minun
24
Nur
25
Furqon
26
Shu’aro
27
Naml
28
Qasas
29
Ankabut
30
Rum
31
Luqmon
32
Sajda
33
Ahzob
34
Saba’
35
Fotir
36
Yosin
37
Soffat
38
Sod
39
Zumar
40
G’ofir
41
Fussilat
42
Sho’ro
43
Zuxruf
44
Duxon
45
Josiya
46
Ahqof
47
Muhammad
48
Fath
49
Hujurot
50
Qof
51
Zoriyot
52
Tur
53
Najm
54
Qamar
55
Rahmon
56
Voqea
57
Hadid
58
Mujodala
59
Hashr
60
Mumtahana
61
Sof
62
Jum’a
63
Munofiqun
64
Tag’obun
65
Taloq
66
Tahrim
67
Mulk
68
Qalam
69
Haaqqa
70
Maorij
71
Nuh
72
Jin
73
Muzzammil
74
Muddassir
75
Qiyomat
76
Inson
77
Mursalot
78
Naba'
79
Nazi’at
80
Abasa
81
Takvir
82
Infitor
83
Mutoffifin
84
Inshiqoq
85
Buruj
86
Toriq
87
A’lo
88
G’oshiya
89
Fajr
90
Balad
91
Shams
92
Layl
93
Zuho
94
Sharh
95
Tiyn
96
Alaq
97
Qadr
98
Bayyina
99
Zalzala
100
Odiyat
101
Qori’a
102
Takosur
103
Asr
104
Humaza
105
Fil
106
Quraysh
107
Mo’un
108
Kavsar
109
Kofirun
110
Nasr
111
Masad
112
Ixlos
113
Falaq
114
Nos